Мусулмонлар ва мормонлар биргаликда инсонлар ҳаётини сақлаб қолишмоқда

Американинг Аризона штатида мусулмон хайрия ташкилоти мормон миссионер меценатлари ва бошқа дин вакиллари билан елкама-елка туриб мамлакатдаги ҳамда унинг ташқарисидаги муҳтожлар манфаатлари учун хизмат қилмоқда.

Чендлер шаҳрининг кичик саноат ҳудудида бир гуруҳ кўнгиллилар энг зарур маиший буюмларни қутиларга қадоқлаб, олис ўлкаларга жўнатиш учун тайёрламоқдалар, деб хабар беради AZ Central.
«Бу ажиб бир ҳис», дейди қутиларни жўнатиш учун ҳозирлаётган 12 яшар Аман Аъар.
Гул Сиддиқий – «Енгиллик ва тараққиёт учун ёрдам» ташкилотининг Аризона штатидаги ҳудудий координатори. Жамғарма 3 йилдан бери фаолият кўрсатиб келмоқда ва ҳам давлат, ҳам хусусий секторда ҳамкорларга эга.
Ушбу ташкилот асосан мусулмон жамоатидан мадад ва эҳсонлар олади, аммо мормон черкови ва бошқа диинй бирлашмалар билан ҳам яхши қўшничилик алоқаларига эга.

back to top