Logo
Print this page

Қозоғистон пойтахти Остонада уй ёниб кул бўлди. Аммо Мусҳафга шикаст етмади.

Остоналик оилани уйи ёниб кул бўлди, аммо Муқаддас Китоб сақланиб қолди.

NUR.KZ дан иқтибос келтирган Yenicag.Ru хабарига кўра,  пойтахтликлар  бу мўъжизани Аллоҳнинг марҳамати деб қабул қилишди. “2 чи февраль куни уйим тўсатдан таг-туги билан ёниб кетди. Кечаси соат 3 да аранг қочиб чиқишга улгурдик. Музлатгич ва бошқа маиший техникалар, ҳужжатлар, уй жиҳозлари ва анжомлари  батамом ёниб кулга айланди. Аммо Каломуллоҳга ҳеч нарса қилмади. Аллоҳ таоло қудрати ва карами кенг Зотдир. Ёрдам қўлини  чўзган барча инсонларга миннатдорчилик билдираман” деб айтди ўт балосидан жабр кўрган Ойгул бердибоева. Саҳоватапеша Остоналиклар бошпанасиз қолган ушбу оилага пул йиғиш ҳаракатини бошлаб юборди.

Latest from Администратор

Islom.uz © 2003-2018 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!
Ислом.уз порталидан бошқа манбалардан олинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги
ва мақбуллигига муаллифлар масъулдир.

Рейтинг@Mail.ru Яндекс.Метрика