Эрон Саудия Арабистонидан Эронлик хожилар сонини оширишини сўради

Эрон Хаж ва зиёрат ташкилотининг бошлиғи Ҳамид Мухаммадийдан иқтибос келтирган Tasnim агентлиги хабар беришича, Теҳрон Риёздан Эронлик хожилар сонини оширишини сўради.

Эрон ҳукумати Саудия Арабистони 90 минг Эронликка хаж амалларини бажариш учун he=cdn беришига умид боғламоқда. Жаноб Мухаммадийнинг айтишича, қарийб 1.3 миллион Эронликлар Исломнинг муққадас қадамжоларини зиёрат қилиш учун навбатда туришибди. Зиёратчиларни биринчи гуруҳи 17 июль куни Саудия Арабистонига жўнаб кетиши мўлжалланмоқда. Эронликлар ўтган йили бир йиллик танаффусдан сўнг Хаж амалларини бажаришни қайта бошлашди. 2015 йилда Макка шаҳрида рўй берган фожеали тиқилинч натижасида 464 нафар Эронлик хожилар ўлганди. Мазкур ҳалокатдан сўнг Эрон ҳукумати мамлакат фуқароларига Хажга боришни тақиқлаб қўйган.

back to top