Олимлар АҚШ элчихонаси Қуддусга кўчирилишига қарши курашишга чақиришди

Мусулмон уламолари халқаро иттифоқи (МУХИ) жорий йилнинг май ойида режалаштирилаётган АҚШ элчихонасини Қудусга кўчирилишига қарши очиқчасига ғалаён кўтаришга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 23 февраль куни АҚШ ҳукумати Исроилдаги элчихонасини 14 май, яъни Исроил давлати барпо этилган кунида Қуддусга кўчириб ўтишни билдирди.
“Биз АҚШ нинг зулмига қарши Фаластин, араб ва Ислом исёнини бошлаймиз. Мусулмон уммати айни Қуддуси Шарифда юзага келди. Бу муқаддас шаҳарнинг ўзига хослиги йўқотилиши шармандадир” деб айтди МУХИ Бош котиби Али Ал Қорадоғий. “АҚШ ушбу зиддиятли қарори орқали мусулмон дунёсига уруш эълон қилиб ярим асрлик ноҳақ истилони қонунийлаштирмоқчи” деб қўшимча қилди жаноб Бош котиб.

back to top