Ҳақиқий қаҳрамонлар – сизларсиз!

Португалия ва Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Сурия болаларини қўллаб-қувватлаб, видеолавҳа чиқарди.

Таниқли футбол юлдузи ушбу лавҳада шундай сўзларни айтган: «Салом! Бу видео Сурия болалари учун. Сизлар катта қийинчиликни бошдан кечиряпсиз, биз бундан хабардормиз. Мен машҳур, таниқли футболчиман. Лекин ҳақиқий қаҳрамонлар – сизларсиз! Тушкунликка тушманг. Бутун дунё сизлар билан. Биз сизлар ҳақингизда қайғуряпмиз. Мен сизлар биланман!» Эслатиб ўтамиз, Роналду бундан аввалроқ Мьянмадаги Арокан вилояти роҳинжа мусулмон болаларини ҳам қўллаб чиққан эди.

back to top