«Хожа Аҳрор валий» жомеъ масжидида аёллар учун намозхона очилди

Пойтахтимизнинг Чорсу даҳасида жойлашган «Хожа Аҳрор валий» жомеъ масжидида аёллар учун намозхоналар очилди.

Шунингдек, аёллар учун алоҳида таҳоратхона ҳам ажратилган бўлиб, муслималарга намозларни ўз вақтида адо этишлари учун барча шарт-шароитлар яратилди. Келгусида шу каби одамлар гавжум бўладиган барча жойларда, шунингдек, барча масжидларда аёллар учун намозхоналар ташкиллаштириш режалаштирилган.
Аллоҳ таоло масжид раҳбарияти ҳамда бу ишга ҳисса қўшган барча мутасадди биродарларимизни ушбу намозхоналарда ўқилган ҳар бир намоздан, ҳар бир ибодатдан ҳосил бўлган ажру савоблардан баҳраманд қилсин!

back to top