Москва илк бор Россия-Исломий форумга мезбонлик қилди

Россия мусулмон араб давлатлари, жумладан, исломий иқтисодий-молия тизим билан ҳамкорликни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратмоқда. Мутахассислар буни исломий иқтисодиётнинг глобал иқтисодиётга таъсири кучайиб бораётгани билан изоҳламоқда.

27 феврал куни Москвада бўлиб ўтган биринчи Россия-Исломий форумида Россиянинг қатор Исломий молия ташкилотлари, шунингдек, Ислом тараққиёт банки, Сбербанк ҳамда аудит, солиқ ва маслаҳат хизматлари кўрсатадиган халқаро KPMG ширкати раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилиш қатнашчилари Европа ва Осиё ўртасида иқтисодий интеграция, айниқса, Россия ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ўртасидаги интеграция жараёнини тезлаштириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар.
KPMGнинг Россиядаги вакили Олег Гошчански исломий иқтисодиётнинг глобал иқтисодиётдаги улуши кун сайин ортиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Гошчански исломий бизнес ва исломий иқтисодиёт ҳажми 2025 йилга бориб 7 триллион АҚШ долларига етиши кутилаётганини маълум қилди.

back to top