ИКТ раҳбари: Тинч аҳолига қарши ҳужумлар Исломга зиддир

Ислом конференцияси ташкилоти (ИКТ) Бош котиби Др.Юсуф Ал-Ўтаймин яқинда Афғонистонда амалга оширилган қатор худкуш ҳужумларни кескин қоралади.

Кобул жараёни, деб номланган иккинчи давра тинчлик музокаралари 28 феврал куни бошланиши арафасида Ал-Ўтаймин: “Қуръони Карим ва Ислом дини номидан ҳар қандай зўравонлик содир этилиши ва одамларнинг ўлдирилишини асло оқлаб бўлмайди”, - дея баёнот берди.
ИКТ раҳбари Саудия ахборот агентлиги мухбири билан суҳбатда, тинч аҳолига қарши худкуш ҳужумлар уюштирган шахслар, Ислом дини вакиллари эмас, дея алоҳида таъкидлади.
ИКТ Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши қабул қилган, Саммитда давлат раҳбарлари ва ҳукумат бошлиқлари тасдиқлаган резолюцияда ташкилотга аъзо давлатлар ва халқаро ҳамжамиятни Афғонлараро тинчлик музокаралари ва ярашув жараёнини қўллаб-қувватлашга чақирилган.
ИКТ Бош котиби Др.Юсуф Ал-Ўтаймин ўзи раҳбарлик қилаётган ташкилот аъзоларини ва халқаро ташкилотлар раҳбарларини ҳозирги муҳим паллада Афғонистон ҳукуматини қўллаб-қувватлаш учун бор имкониятни ишга солишга чақирди.

back to top