Истанбулда Бутун жаҳон Исломий форуми иш бошлади

VIII Бутун жаҳон Исломий форуми 2018 йил 1-2 март кунлари Истанбулда бўлиб ўтади.

Форумнинг асосий мавзуси - «Маънавий бошқарув ва интеграция назария ва амалиётда».
Исломий Форум билан бир вақтнинг ўзида «Бутун жаҳон муслималари саммити ва мусулмон ёшлар саммит ва кўргазмаси» ҳам бўлиб ўтмоқда.
Форум доирасида «Бутунжаҳон Қуръон соатлари», «Исломий санъатга монанд эбру ва ҳуснихатдаги асарлар кўргазмаси», рақси самоъ дарвишларининг намойишлари ҳамда Малайзия ҳарбий санъатининг намойишлари бўлиб ўтади.
Бутун жаҳон Исломий форумида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ва ислом дунёсининг етакчи таҳлил марказлари вакиллари иштирок этмоқди.

back to top