Индуистлар ва сикҳлар биргаликда масжид қуришмоқда

Ҳиндистоннинг Панжоб штатида 300 йиллик тарихга эга қишлоқ бор, у ердаги 4000 нафар аҳолининг катта қисми сикҳлардир.

Шунингдек, қишлоқда мусулмонлар ва индуизм дини вакиллари ҳам истиқомат қилишади, улар бир неча юз кишинии ташкил қилади, холос. Шу пайтгача қишлоқда масжид йўқ эди, яқинда маҳаллий брахманлар табақаси вакиллари ўзларига тегишли ердан бир бўлагини эҳсон қилдилар, сикҳ жамоати эса у ерда масжид қуриш учун маблағ ажратди. Шундай қилиб, иккита бошқа дин вакиллари мусулмонлар учун ибодатхона қуриш ишларини бошлаб юбордилар.
«Шу пайтгача қишлоқдаги Бобо Муин Шайх мақбарасининг икки хонасида жамоат намозларини ўқиб келаётган эдик. Брахманлар табақаси биз учун ер ажратиб берди ва масжид қурилишини бошлаб юбордик. Улар қурилиш ишларига ҳам қарашиб, маблағ йиғиб беришди», деди қурилиш раҳбари Нажим Хон. Маҳаллий мусулмонлар ҳамқишлоқларининг ёрдами билан яқин ойларда масжидни қуриб битказишга умид қилмоқдалар, деб ёзади IslamNews сайти.
«Биз учун ҳар бир инсон, эътиқодидан қатъи назар, қадрли. Биз қишлоқда Шива эҳромини қурмоқчимиз, гурдваралар ҳам бор, шулар қаторида масжид ҳам бўлишини орзу қилгандик», деди маҳаллий аюрведа мутахассиси, брахман Пуршотам Лаъл.
«Бу Панжоб ва манжобликларнинг Ҳиндистонга кўрсатган ибратимиз бўлади», деди у.

back to top