БААда араб дунёсида биринчи атом реактори қурилди

Бирлашган Араб Амирликларида «Барака» атом электростанциясининг биринчи блоки қурилиши ниҳоялангани муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди.

Ушбу иншоот араб дунёсида ҳозирча ягона атом реакторидир. Тантанада Абу Дабининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Зайд ва Корея республикаси президенти Мун Чжэ Ин иштирок этдилар. Электр станциясини қуриш ишлари билан Корея компанияси шуғулланмоқда. Унинг дастлабки баҳоси 24 миллион долларга тенг. Умумий ҳисобда, тўртта энегргоблок қурилиши режалаштирилган. Араб дунёсида биринчи атом реактори 2019 йил тўлиқ ишга тушиши кутилмоқда. Унгача маҳаллий кадрларни тайёрлаш жараёни ҳам ниҳоясига етади. Islam-today

back to top