АҚШда исломофобия оловини ёққанларга қаттиқ жазолар қўлланади

Америка Қўшма Штатларида Темпе шаҳри масжиди олдида исломофоб провокация уюштирган икки аёл устида шу ҳафта суд жараёни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Тахни Гонзалез ва Элизабет Дауэнхауэр ўз фарзандларининг кўз ўнгида масжидни ва унга ибодатга келган мусулмонларни ҳақорат қилди, шунингдек, бинодан ахборот материалларини ўғирлаб кетди.
Буларнинг бари учта ёш боланинг кўз ўнгида содир бўлганини ҳисобга олиб, аёлларга вояга етмаганларни атайлаб хавфли жойда қолдириш моддаси бўйича ҳам айблов эълон қилинди, дея хабар беради SPLCenter.
Жумладан, Аризона штатининг Марикопа округи суди Тахни Гонзалезга олти модда, хусусан, 2 та жиноий ва 4 та маъмурий моддалар бўйича айблов эълон қилган.
Жиноятни оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳам бор: ҳар икки аёл сўнгги йилларда маҳаллий миллатчи гуруҳга аъзо бўлганлар ва аксилисломий намойишларда иштирок этганлар.
Ҳозирча аёллар ҳибсдан озод этилган, аммо қўлларга махсус электрон билагузуклар тақиб қўйилган.

back to top