Қочқин боланинг сурати халқаро танлов ғолиби бўлди

Туркияда Istanbul Photo Awards-2018 номли халқаро фотосуратлар танлови ўз якунига етди.

“Йил фотосуратчиси” номинациясида ҳакамлар Дамир Соғолжини ва унинг Бангладешдаги қочқинлар лагерида яшаётган бола тасвирланган суратини ғолиб деб топди. Роҳинжа мусулмонлари мавзуси Getty Images учун фотосуратлар ишлаган Кевин Фрайерга ҳам ғалаба келтирди. Унинг суратлари “Янгилик фотолари” номинациясида ғалаба қозонди. Танловда жаҳоннинг 22 мамлакатида фотоижодкорлар иштирок этдилар. Ғолиблар 27 номинация бўйича тақдирланди.

Islam-today

back to top