Хитойда араб имлосидаги ёзувлар ман этилди

Хитойнинг шимоли-ғарбидаги Нинся-Хуэй мухтор вилоятида араб имлосидаги ҳар қандай ёзувлар, лавҳалар, пешлавҳалар, ёрлиқлар ва ҳоказоларга тақиқ қўйилди.

Шаҳардаги тадбиркорлар ҳалол маҳсулотлардаги ёрлиқларни, ресторанлардаги таомномаларни шунга мувофиқ ўзгартириб чиқишлари керак.  Global Times нашрининг хабар беришича, энди «ҳалол маҳсулот» деган бирикма фақат хитой иероглифларида ёзилиши керак. Таъкидланишича, вилоятда араб ёзувига қарши кампания авж олиб бормоқда. Март ойининг бошида араб меъморчилиги унсурларига эга кўчалар ва биноларнинг реконструкцияси бошланган эди. Режага кўра, шундай жойлар хитой меъморчилиги анъаналарига мос тарзда қайта таъмирланади. Хитойда 2016 йил араб дунёси билан алоқаларни яхшилаш мақсадида араб меъморчилиги унсурлари акс этган жамоатчилик ҳудуди ташкил этилган эди.

Islam-today

back to top