Туркия Испания мусулмонларига 3 минг дона Қуръонни ҳадя қилди

Туркиянинг Диний ишлар бўйича директорати Туркиянинг Диёнат жамғармаси (ТДЖ) билан ҳамкорликда Испания жанубидаги мусулмонларга 3.000 дона Қуръони Карим мусҳафини ҳадя қилди.

Диёнат жамғармаси чиқарган баёнотга кўра, “Менинг совғам Қуръони Карим бўлсин” шиори остида ўтказилаётган кампания доирасида Испания жанубидаги Андалусия вилоятининг Гранада ва Севилл шаҳарларидаги мусулмонларга испан тилидаги маънолари таржимасини ҳам ўз ичига олган мусҳаф тарқатилган.
Диёнат жамғармаси ва Туркиянинг Диний ишлар бўйича директорати ҳамкорликда амалга ошираётган мазкур кампаниядан кўзланган мақсад Қуръони Каримга муҳтож бўлган дунё мусулмонларнинг эҳтиёжини қордиришдан иборат.
AA.com нашри хабарига кўра, икки ташкилот ҳамкорлигида шу кунга қадар дунё бўйлаб, жумладан, Лотин Америкаси ва Тинч океани давлатларида эҳтиёжманд мусулмонларга бир миллиондан ортиқ Қуръон мусҳафи тарқатилган.
Диёнат жамғармаси Қуръони Карим маъноларини турли тилларга таржима қилиш ва рағбатлантириш билан шуғулланиб келади. Шу кунга қадар Жамғарма томонидан Қуръон маънолари 17 тилга ўгирилган.

back to top