ИШИД Ливияда ўғирлаган осори атиқалар Испанияда топилди

Испания полицияси ИШИД жанггарилари томонидан Ливияда ўғирланган тарихий аҳамиятга молик осори атиқаларни қўлга туширди.

9news нашри маълумотига кўра, полиция ходимлари осори атиқалар билан бирга икки нафар 31 ёшдаги тарихий санъат асарлари мутахассисини ҳам Барселона шаҳрида ҳибсга олган.
Улар сотиб юборишдан олдин ашёларни Исломий Давлатга алоқадор гуруҳдан олганликда гумон қилинмоқда.
Нашрга кўра, осори атиқалар қаерга тегишли эканини яшириш учун улар Яқин шарқ ва Осиё давлатларидан Испанияга келтирилгани тахмин қилинмоқда.
Ҳибсдаги икки шахс жиноий гуруҳга аъзолик, ҳужжатларни соҳталаштириш, контрабанда ва терроризмни молиялаштиришда айбланмоқда.

back to top