Туркия: Биткоин олди-соттиси билан шуғулланган 2 имом ишдан олинди

Туркиянинг Зонгулдак вилоятида Интернет орқали биткоин криптовалютаси олди-соттиси билан шуғуллангани аниқланган икки имом ишидан мосуво бўлди.

Gazete Manifesto нашри маълумотига кўра, Зонгулдак шаҳри марказидаги масжиднинг К.Мечит (Mecit K.) исмли имоми ва шаҳар атрофида жойлашган қишлоқлардан биридаги масжиднинг имоми Б.Сатилмиш (Satilmiş B.) Интернет орқа биткоин олиб сотиш билан шуғулланган.
Икки имомнинг сири Туркиянинг Дин ишлари бўйича директорати расмийлари ўтказган текширув натижасида ошкор бўлган.
Туркиянинг Диёнат жамғармаси 2017 йил охирида криптовалюталар Ислом динига зид экани тўғрисида фатво чиқарган эди.
Туркияда биткоин ва Интернет орқали бошқа криптовалюталар олди-соттиси билан шуғулланиш ноқонуний эмас. Бироқ Туркия Иқтисодиёт вазири ўринбосари туркларни бундай валютадан фойдаланмаслик ҳақида огоҳлантирган.

back to top