Мусулмон ҳайдовчи ёқилғи қуйиш шохобчасида одамларни ёнғиндан қутқарди

www.islamnews.ru www.islamnews.ru

Ҳиндистоннинг Мадҳя Прадеш штатида мусулмон ҳайдовчи Сажид Хон ёниб турган автоцистернани ёқилғи қуйиш шохобчасидан нарироққа ҳайдаб чиқиб, кўплаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолди.

Маҳаллий полициячиларнинг хабар беришларича, автоцистернадан ёқилғини сўриб олиш пайти ёнғин бошланди. Шунда автоцистерна ҳайдовчиси Сажид Хон ёниб турган машинани одамлардан холи жойга ҳайдаб кетди. Тахминан беш километрча масофани босиб ўтгач, ҳайдовчи ёниб турган машинани тарк этди. Қўллари ва юзлари куйган қаҳрамон касалхонага олиб кетилган. «У ўз иши билан кўплаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолди. Ҳозирда шифокорлар унинг аҳволини барқарор деб баҳоламоқдалар», деди полиция комиссари Р.К. Сони. Штат бош вазири Шивраж Сингҳ Чоуҳан ҳайдовчининг бу ишини «ҳақиқий қаҳрамонлик» деди.

IslamNews

back to top