Саудия Бош муфтийси мамлакатга ҳужум қилган ҳусийларни қоралади

Саудия Арабистони Бош муфтийси шайх Абдул Азиз 29 март куни яманлик ҳусий жанггариларининг Саудия Қироллигига уюштирган ҳужумини қоралади.

Уламолар олий кенгаши раҳбари ҳисобланган муфтий Абдул Азиз ҳужумлардан ҳимоя қилган Саудия ҳарбийларини жасур, деб уларни мақтади.
Саудиянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими шу ҳафта бошида Ямандаги ҳусий жанггарилари Қиролликдаги нишонларга қарата учирган еттита қанотли ракетани уриб туширган эди.
Шайх Абдул Азиз ракета ҳужумини, нотўғри йўлга кирганларнинг жиддий жиноий босқинчилик акти ва бу Исломга зид, дея баҳолади.
Саудия Бош муфтийси ҳусийларнинг хатти-ҳаракатини Ислом динига даҳли бўлмаган “аҳлоқсиз золимлик”, деб атади.

back to top