Logo
Print this page

Малайзия дунёдаги биринчи ҳалол анализ марказини очди

Малайзиянинг Бандар Энстек шаҳарчасида озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатли, ҳалол ва санитария-гигиена талабларига тўлиқ жавоб бера олишини тасдиқловчи “ҳалол” сертификати берадиган лаборатория маркази очилди.

Salaamgateway нашрининг ёзишича, бу Малайзия ҳукуматининг Ислом динини янада ривожлантириш ҳақидаги ваъдаси қуруқ сўз эмаслигини англатади.
Малайзи Бош вазири ўринбосари Датук Сери Др.Аҳмад Зоҳид Ҳамиди Ҳалол анализ марказининг ташкил этилиши ҳалол саноатини халқаро майдонда янада илгари суришга ёрдам беришини айтди.
“Jakim ва Исломий масалалар бўйича департамент томонидан бериладиган ҳалол сертификати ҳам исломий, ҳам илмий, ҳам технологик жиҳатларни ўз қамровига олади. У озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ва гигиенасини таъминлашдан ташқари шариат талаблари ва принципларига тўлиқ жавоб беради”, - дея баёнот берди Бош вазир ўринбосари.
Ҳалол анализ марказининг тантанали очилиши маросимида сўзлаган Аҳмад Зоҳид Ҳамиди Бош вазир Нажиб Разоқ йўллаган табрик мактубини ҳам йиғилганларга ўқиб эшиттирди.

Latest from Администратор

Islom.uz © 2003-2018 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!
Ислом.уз порталидан бошқа манбалардан олинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги
ва мақбуллигига муаллифлар масъулдир.

Рейтинг@Mail.ru Яндекс.Метрика