АҚШ Суриядан қўшинларини олиб чиқади

independent.co.uk independent.co.uk

АҚШ президенти Дональд Трамп яқин вақтларда Америка қўшинлари Суриядан олиб чиқиб кетилишини айтди.

«Яқин кунларда биз Сурияни тарк этамиз. Ҳудудданинг назоратини бошқа томонлар ўз қўлига олиши учун маврид келди», деди Оқ уй раҳбари Огайо штатида сўзлаган нутқида.
Президент ИШИД билан курашда Америка армиясининг хизматларини юқори баҳолади ва ИШИД террорчилари томонидан назорат қилинаётган барча ҳудудлар жангарилардан озод қилинишини таъкидлади.
Давлат департаментидаги учрашув чоғи президен маъмуриятининг расмий вакили Хезер Науэртдан Трампнинг сўзларини шарҳлашини сўрадилар. Дипломат бундай режа ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтди.

back to top