Ливия пойтахтининг ҳокими ўғирлаб кетилди

AFP/GETTY AFP/GETTY

Абдуррауф Ҳасан Байтулмол 29 март куни тунда номаълум шахслар томонидан ўз уйидан ўғирлаб кетилган.

Ливияда номаълум шахслар Триполи ҳокими Абдуррауф Ҳасан Байтулмолни ўғирлаб кетишди, дея хабар беради Триполи шаҳар кенгаши.
Хабарда айтилишича, шаҳар кенгаши ушбу ўғриликка исён ўлароқ ўз ишини тўхтатади.
Шаҳар кенгаши Ливия Миллий ярашув ҳукумтини ҳокимни озод этиш учун чоралар кўришга чақирди.
Баёнотда ҳокимнинг ҳаёти учун Миллий ярашув ҳукумати жавобгар экани очиқ айтилган.
2011 йилнинг 17 февралидаги инқилобдан сўнг Ливияда сиёсий беқарорлик бошланди.
Мамлакатда бирданига икки ҳукумат ташкил этилди – Тобрук шаҳрида Вакиллар палатаси ва Триполида Умумий Миллий кенгаш. Ҳар икки ҳукумат тасарруфида қуролли кучлар бор.
2015 йилнинг 17 декабрида БМТ воситачилигида Марокашда Миллий ярашув ҳукумати тузиш ҳақидаги сиёсий келишув имзоланган эди.

back to top