Logo
Print this page

Туркия Ироқда 3 та мактабни таъмирлади

Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TİKA) Ироқнинг Тал-Афар шаҳрида учта мактабни таъмирлаб берди. Ташкилотдан маълум қилишларича, ИШИД террорчилари ҳужумидан зарар кўрган ушбу мактабларда капитал таъмирлаш ишлари ўтказилди, энди туркман болаларининг таҳсил олиши учун барча шароитлар муҳайё.

TİKA «Ал-Зоҳид» ўрта мактабини дарсликлар билан ҳам таъминлаб берди.
Мактабларни фойдаланишга топширишга бағишланган тантанали тадбирда Туркиянинг Боғдоддаги элчиси Фотиҳ Йилдиз, Тал-Афар шаҳрининг Таълим масалалари бўйича бошқармаси раҳбари Муҳаммад Иброҳим, TİKA ходимлари, мактаблар директорлари, ўқитувчилар ва ўқувчилар иштирок этдилар.
Элчи ироқлик туркманларга таълим масаласида ёрдам кўрсатилганидан қониқиш ҳосил қилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Ироқ туркманлари Туркия ва Ироқ ўртасидаги ўзига хос кўприкдирлар.
Дипломат туркманларга бошқа соҳаларда ҳам кўрсатаётган ёрдами учун TİKAга миннатдорчилик билдирди.

Latest from Администратор

Islom.uz © 2003-2018 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!
Ислом.уз порталидан бошқа манбалардан олинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги
ва мақбуллигига муаллифлар масъулдир.

Рейтинг@Mail.ru Яндекс.Метрика