Масжидга ўт қўймоқчи бўлган исломофобга жазо тайинланди

Lowell Sun Lowell Sun

Америка Қўшма штатларида исломофоб шахс Бостоннинг Роксбери туманидаги масжидни ёқмоқчи бўлгани учун жазога тортилди.

Эслатиб ўтамиз, 46 ёшли Патрик Кеоган одамларга тан жароҳати етказиш ва уларни қўрқитишга уриниш, шунингдек, мулкка ноқонуний зарар етказишга уриниш ва бинони ёқиш каби айбловлар билан суд қилинди. Жиноятчи зўравонликни Бостондаги Исломий маданият марказига йўналтирган, ижтимоий тармоқлар орқали ташкилот номига турли таҳдидли ёзувларни жўнатган эди.
Кеоганни ҳибсга олиш учун асос бўлган видеотасвирда унинг масжидга ўт қўйиш чақириғи, кейин эса ёнаётган масжид сурати акс этган эди. Исломофоб ўз айбини тан олди, унга 5 йил қамоқ, яна 5 йил шартли жазо муддатлари белгиланди, дея хабар беради IslamNews сайти Lowell Sun нашрига таяниб.
Таъкидлаш жоиз, бу баҳор исломофобларга қаттиқ жазолар тайинлаш маъносида жуда «серҳосил» келди – жумладан, АҚШда шу ойнинг ўзида имомнинг қотили, Буюк Британияда эса автомобилида мусулмонни атай босиб кетган исломофоб аёл устидан айблов ҳукмлари ўқилди ва қаттиқ жазолар тайинланди.

back to top