Исроиллик аскарларнинг уч яшар болага муносабати ижтимоий тармоқни ларзага солди

IslamNews IslamNews

Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғидаги Хеврон (Ал-Халил) шаҳрида Исроил аскарлари фаластинлик кичкина болакайни ўзларига ҳужум қилишда айблаб ушлаб олдилар.

Уч яшар болакайнинг қўлга олиниши акс этган видеотасвир ижтимоий тармоқда эълон қилиниши билан, норозиликларни юзага келтирди. Воқеа 27 март, сешанба куни Хевроннинг эски шаҳар қисмидаги кўчалардан бирида содир бўлди. Фаластинлик жуналист Раёд Абу Румайлининг сўзларига кўра, исроиллик аскар бир қўли билан болакайнинг қўлчасидан ушлаб турар, иккинчи қўлида эса олма тозалайдиган пичоқ бор эди. Аскар бола менга шу пичоқни урмоқчи бўлди дейди. Кадрда икки исроиллик аскар олдига бир эркакнинг югуриб келгани ва болани қўйиб юборишини сўраётгани ҳам акс этган. Болани олишга уринаётганида уни қаттиқ итариб юборадилар. Шунда ёши тахминан саккизларда бўлган бошқа бир болакай ёрдамга югуриб келади ва йиғлаётган гўдакни аскарнинг қўлидан олиб, отасининг ортига яширинади. Болани ушлаб олган аскар фаластинликларнинг устига ташланаётганда, шериги уни тўхтатиб қолади.

IslamNews

back to top