5 миллион мусулмон Ҳиндистондан чиқариб юборилиши мумкин

islam-today.ru islam-today.ru

Ҳиндистон ҳукумати «Бангладешдан келган ноқонуний муҳожирлар»ни мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақида эълон қилинди. Энди Ассама штатида яшовчи 5 миллион атрофидаги мусулмон, агар 1971 йилгача ҳам шу ерда яшагани ҳақида ҳужжат тақдим эта олмаса, мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин.

Кузатувчилар Ҳиндистонда сўнгги 60 йилда бундай иш қилинмаганини айтмоқда. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Ҳиндистонда бир неча ўн йиллардан бери яшаб келаётган қочқинларнинг депортация қилинишини танқид қилмоқда ва буни Мянмадаги аҳвол билан таққосламоқда.
Al Jazeera нинг ёзишича, Ассам штатида ҳозирда 32 миллиондан ортиқ инсон яшайди, уларнинг 30 фоизи мусулмон. Улар айнан қаерга кўчирилиши аниқ айтилмаяпти.

Islam-today

back to top