Қирғизистонда еттита мадраса ёпилди

islam-today.ru islam-today.ru

Қирғизистон ҳукумати диний таълимни ўз назоратига олди. 2017 йили ўтказилган кенг миқёсли текширувлар давомида Қирғизистонда еттита мадраса ёпилган, яна 23 та исломий таълим муассасалари огоҳлантириш олган.

Бу ҳақида диний таълим сифатини оширишга бағишланган матбуот анжуманида Республика дин ишлари бўйича қўмита раиси Зоирбек Эргашов маълум қилди. Айни пайтда, унинг сўзларига кўра, Қирғизистонда 114 та диний ўқув муассаси бор. Уларнинг бир қисми ўқув жараёнини ташкил этиш учун шарт-шароитга ва малакали мутахассисларга эга эмас.
«Радикализм экстремизмга айланиб кетади. Шу сабабли ёшлар сифатли диний таълим олишлари жуда муҳим», деди Эргашов. Унинг сўзларига кўра, дунёвий мактабларга ҳам дин дарслари киритилиши керак. Бу иш 2019 йилнинг охиригача амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Islam-today

back to top