Саудия Арабистонида Араб давлатлари лигаси саммити бўлади

islam-today.ru islam-today.ru

Шу йилнинг 15 апрель куни Саудия Арабистонида Араб давлатлари лигаси саммити бўлиб ўтади. У аввал режалаштирилганидек, пойтахтда эмас, мамлакат шарқидаги Дахран шаҳрида ўтказилади.

«Араб давлатлари лигасининг 29-саммити 15 апрель куни Дахран шаҳрида бўлиб ўтади», дейилади Саудия Арабистони маданият ва ахборот вазирлиги тарқатган ахборотномада. Аммо нима учун саммит катта шаҳардан кичик шаҳарчага кўчирилгани сабаби айтилмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, аввал саммитни март ойининг бошида ўтказиш режалаштирилганди, аммо Мисрдаги президентлик сайловлари туфайли у кечиктирилди.

Islam-today

back to top