Рамазонгача Замзам қудуғи таъмирланади

islamosfera.ru islamosfera.ru

Саудия Арабистонида муқаддас Замзам қудуғини таъмирлаш лойиҳаси якунига етмоқда. Лойиҳа Ҳаж ва Умра зиёратчиларига хизмат кўрсатишни яхшилаш ҳамда Замзам қудуғини қайта тиклаш мақсадида амалга оширилмоқда. Лойиҳани амалга ошириш учун режада етти ой мухлат берилган эди.

Икки муқаддас масжид ишлари бўйича бош президент шайх Абдураҳмон Ал-Судайс 2017 йилнинг октябрида муқаддас Замзам қудуғини янгилаш борасида лойиҳа ишга туширилганини маълум қилган эди.
Ўшанда у лойиҳанинг зиёратчиларни Замзам суви билан таъминлашдаги аҳамиятини алоҳида таъкидлаганди.
Лойиҳа икки босқичдан иборат. Биринчи босқичда Замзам қудуғининг шарқий томонидан унга кенглиги 8, узунлиги 120 метрлик бешта кўприк қурилади.
Иккинчи босқичда эса Замзам қудуғи атрофидаги ҳудудни тозалаш ва ободонлаштириш, жумладан, атрофдаги эски бетон ва темир қурилмаларни олиб ташлаш орқали Замзам сувига зарарли моддалар таъсирини камайтириш назарда тутилган.
Лойиҳа, шунингдек, Замзам сувини узатиш тизимини қулайлаштиришни ҳам кўзда тутади.
Saudi Gazette даги хабарга кўра, 250 нафар муҳандислар, техник ходимлар ва ишчилар жалб қилинган реконструкция ишлари муқаддас рамазон ойига қадар якунланади.

back to top