Эронда талабаларнинг олтинчи халқаро Қуръон мусобақаси

Эронда талабаларнинг олтинчи халқаро Қуръон мусобақаси

Эронда ўтказилаётган Қуръони Карим мусобақаси ташкилотчилари раҳбари Ҳамид Собир Фарзам беллашувнинг охирги босқичи 27 апрелда Машҳад шаҳрида бошланишини маълум қилди.

En.abna24 нашрига кўра, мусобақанинг уч кунга мўлжалланган финал босқичида 40 нафар даъвогар иштирок этади.
Собир Фарзам финал мусобақасининг биринчи кунида иштирокчилар Эрондаги Исломий инқилоб етакчиси Оятуллоҳ Али Ҳаманаи билан Машҳад шаҳрида учрашишларини эълон қилди.
Собир Фарзам мусобақанинг бўлиб ўтган икки босқичида 73 давлатнинг 203 нафар фуқароси Қуръон тиловатлари ёзилган ўз файлларини котибиятга Интернет орқали йўллаганини айтди.
Ташкилотчиларга кўра, улардан 100 нафари ярим финалга йўлланма олган. Ярим финалда энг кўп балл тўплаган 40 талаба эса сўнгги босқичга чиққан.
Талабалар ўртасидаги Қуръон мусобақаси ғолибини 9 ҳакамдан иборат ҳайъат танлайди. Ҳайъат аъзоларининг 5 нафари Қуръон бўйича хорижлик мутахассис, 4 нафари эрон вакилидир.

back to top