ЕИ: Ислом ўтмишимиз, ҳозиримиз ва келажагимиз

EurActiv EurActiv

Европа комиссиясининг Биринчи вице-президенти Франс Тиммерманснинг Европа имомлари билан 28 март кунги учрашувини Европа Иттифоқига (ЕИ) аъзо олти давлат – Белгия, Болгария, Германия, Италия, Нидерландия ва Франция олқишлади.

Мазкур учрашув Европа келажаги борасидаги муҳокамалар доирасида ўтказилди.
KUNA агентлиги хабарига кўра, мулоқотдан кейин Тиммерманс чиқарган баёнотда Ислом дини Европанинг бир қисми бўлиб келгани ва шундай бўлиб қолиши билдирилган.
“Комиссия Европада хилма-хилликни қатъий тарғиб қилишга бел боғлаган. Ислом тарихимизнинг бир қисми, Ислом ҳозир ҳам жамиятимизнинг бир қисми ва Ислом келажагимизнинг бир қисми бўлиб қолади”, дея таъкидланган баёнотда.
Учрашув мусулмон жамоалари билан икки томон манфаатдор бўлган ва хавотирга солаётган масаллар, хусусан, имомларнинг роли ва уларни тайёргарликдан ўтказиш, мусулмонлар дуч келаётган камситишлар, таълимнинг роли, дин эркинлиги, ашаддий миллатчилар таҳдиди ва “исломий эктремизм”, иммиграция юзага келтирган муаммолар ва имкониятлар каби масалалар юзасидан очиқ муҳокамалар бошлаш учун қулай имконият яратгани айтилмоқда.

back to top