Германияда янги исломий маданият маркази қурилади

http://islamosfera.ru http://islamosfera.ru

Германияда янги исломий маданият марказини қуриш режалаштирилмоқда, қурилиш ишлари 2022 йилда якунланади. Кёлнда бош қароргоҳи жойлашган Исломий маданият марказлари иттифоқи (VIKZ) яқинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида янги Исломий маданий-маърифий марказ лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақида mynet.com сайти хабар бермоқда.

Ушбу ташкилот Германияда 30 йилдан ортиқроқ вақтдан бери фаолият юритади.
Марказ 12600 кв.метр майдонни эгаллайди, унинг умумий қиймати эса 70 миллион доллар деб баҳоланмоқда. Исломий маданият марказлари иттифоқи мутбуот котиби Сайфи Ўгутлу шундай деди: «Такшилотимиз барпо этаётган янги марказда масжид билан бир қаторда кўп тармоқли хизмат бинолари ва офислар, меҳмонхона, анжуманлар саройи ҳам бўлади. Биз у ерда диний, ижтимоий ва маданий фаолиятимизни ёритамиз».
Ўгутлунинг маълум қилишича, марказда имомларни тайёрлаш ҳам йўлга қўйилади. «Биз бу ерда марказимиз учун професссионал диний устозларни ҳам тайёрлаймиз. Марказда университетга кирмоқчи бўлган ўқувчиларни касбга йўналтириш ишлари ҳам олиб борилади. Лойиҳамиз жуда йирик. Аллоҳ насиб қилса, уни 2022 йилда якунлаймиз. Лойиҳани амалга ошириш учун эълон қилган танловимизда бир нечта ширкатлар иштирок этди. Танловда ғалаба қозонган лойиҳага кўра, марказ биносининг пойдевори 2019 йилнинг ёзида қўйилади», деди Ўгутлу.
Иттифоқ ходимлари марказнинг умумий фойдаланиш майдони 16000 кв.метрни ташкил қилишини айтмоқдалар.

back to top