Эхуд Ольмерт Нетаньяхуни истеъфога чиқишга чақирди

Новые Ведомости Новые Ведомости

Исроилнинг собиқ бош вазири ўзининг ворисини коррупция туфайли кучайиб бораётган шов-шувли жанжал сабабидан истеъфога чиқишга даъват қилди.
ҚУДДУС - Исроилнинг собиқ бош вазири Эхуд Олмерт ўзининг вориси Бенйамин Нетанйахуни ундан ўрнак олиб, коррупция туфайли кучайиб бораётган шов-шувли жанжал сабабли истеъфога чиқишга чақирди.

2009 йилда коррупцияда айбланганлиги сабабли истеъфога чиққан Олмерт, ушбу даъватини Jerusalem Post рўзномасига берган интервьюсида эълон қилди.
Собиқ бош вазир Нетанйахуга «ўз шаъни ва қадр-қийматини сақлаб қолиш» учун истеъфога чиқишини таклиф қилди.
Олмерт шунингдек, ўзи ҳеч қачон Бош вазир маҳкамасининг обрўини хавф остида қолдирмаганлигини эслатди.
«Мен ўзимга қарши айбловлар менинг ишимга тўсқинлик қила бошлагани учун истеъфога чиқдим. Мен ўз лавозимимдан кетишга мажбур бўлмаган эдим. Кўпроқ барқарор бўлган бирдамлик таркибида яна икки йил ишлашим мумкин эди. Менинг ишим бўйича тергов қилиш Исроилнинг миллий манфаатларига дахл қилишини истамаганим учун, бундай қарорни қабул қилдим» - деди Олмерт. 

back to top