Швециялик фаоллар Ғазо секторининг денгиздаги қамалини ёриб ўтмоқчи

aa.com.tr aa.com.tr

Баҳорда Швециядан Ғазо сектори томон 3 та фаоллар кемаси йўл олади.

Швециялик фаоллар яна Ғазо секторининг денгиздаги қамалини ёриб ўтишга уриниб кўради. Бунинг учун фаоллар « Ғазо учун Армада» (Armada for Gaza) ташаббусини амалга оширмоқчи бўлган.
Жорий йилнинг баҳор ойларида Швециянинг Гётеборг, Мальмё ва Уппсала шаҳарларидан фаоллар томонидан сотиб олинган учта кема (катта кема ва иккита яхта) чиқиб, Ғазо секторига қараб боради.
«Анадолу» агентлигига Швециядаги «Ғазо секторига инсонпарвар конвой» (Ship to Gaza) ташкилоти бошлиғи Жаннет Эсканилланинг хабар беришига кўра, ташаббус доирасидаги тайёргарлик ишларининг кўп қисми якунланган.
«Биз учинчи кемани сотиб олишга муваффақ бўлганимиздан хурсандмиз. Бу беш метр узунликдаги яхта. Ғазо секторининг қамалини ёриб ўтиш учун у томон йўл оладиган кунимизни орзу қилиб кутаяпмиз», - деди Эсканилла.
Унинг сўзига қараганда, ушбу ташаббусни, шунингдек, «Эркинлик флотилияси» ёки «Эркин Ғазо» ҳаракати - Ғазо секторининг денгиздаги қамалини ёриб ўтишни ўзига мақсад қилиб қўйган кемаларнинг инсонпарвар конвой халқаро бирлашмаси ҳам қўллаб-қувватлайди.
«Эркинлик флотилияси» фаолларининг кемалари Ғазо секторига Европанинг жанубий қирғоғидан чиқиб боради.
Швециялик «Ғазо секторига гуманитар конвой» ташкилотининг фаоллари 2017 йилнинг июль ойида тўққиз метр узунликдаги елканли яхтани сотиб олганлар ва уни 1976 йилдаги Нобел тинчлик мукофотининг ғолиби номига «Мейрид Корриган» деб номлаганлар. Шу йилнинг декабрь ойида фаоллар Буюк Британияда 20-метрлик кемани сотиб олганлар.

back to top