Саудия Арабистонининг ворис шаҳзодаси: «Биз Эрон билан урушга тайёрланамиз»

yenicag.ru yenicag.ru

Саудия Арабистонининг ворис шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ал-Сауд 10-15 йилдан кейин Эрон билан ҳарбий низо бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Wall Street Journal рўзномасидаги ўз интервьюсида тахт вориси минтақада ҳарбий курашга йўл қўймаслик учун халқаро ҳамжамиятни Теҳронга қарши қатъийроқ чоралар кўришга чақирди.
«Биз ҳарбий низога йўл қўймаслик учун бунга эришишимиз керак. Агар буни уддалай олмасак, 10-15 йилдан кейин, эҳтимол, бизнинг Эрон билан урушимиз бошланиб кетади», — деб айтди ушбу нашрга шаҳзода.
Ар-Риёд Теҳронни қурол-яроғларни ноқонуний тарзда, шу жумладан, Ямандаги қўзғолончиларга етказиб беришда айбламоқда.

Yenicag.Ru

back to top