Рим Папаси: «Хавотир олманг, жаҳаннам мавжуд эмас»

yenicag.ru yenicag.ru

Ватиканда ҳақиқатан ҳам Рим Папаси машҳур италиялик журналистга жаҳаннам мавжудлигини инкор этиши ҳақида айтганлигини, аниқлашга уринишмоқда.

Бу воқеа La Repubblica рўзномасининг асосчиси бўлган 93 ёшли журналист Эухенио Скалфари ўз мақоласини чоп этганда бошланган, ундаги суҳбатда у Францискдан, «ёмон руҳлар» қаерга бориб тушиши ҳақида сўраган.
Мақолада Рим Папаси «ўз қилмишига тавба қилганлар кечирилади, буни қилмаганлар эса йўқолади» деб жавоб берганлиги ҳақида ёзилган. 29 март куни чоп этилган мақолада Франциск «жаҳаннам мавжуд эмас» деб айтганлиги билдирилган.
Рим Папасининг «Уларни жазолашмайди. Тавба қилганлари, Худонинг кечиришига сазовор бўлади ва руҳларнинг алоҳида даражаси, тоифасига киритилади, лекин тавба қилмаганлари ва кечирим ололмаганлари йўқолади. Жаҳаннам йўқ, гуноҳкор руҳларнинг йўқолиши бор» деган сўзларини такрорлашмоқда, деб хабар беради Fox News нашри.
Журналист Эухенио Скалфари худога ишонмайди, одатда у интервью пайтида диктофонлардан фойдаланмайди. Ватиканда: “Бу сўзларРим Папаси сўзларининг жойини ўзгартириш натижасидир. Муаллифнинг бугунги мақоласида ёзганлари — Францискнинг сўзларини қайта гапириб беришдир. Унда Папа томонидан айтилган сўзлар асл ҳолатида келтирилмаган. Шунинг учун юқоридаги мақоладан олинган бирорта сўз Францискнинг ҳақиқий сўзи деб баҳоланмаслиги лозим”, - деб баёнот беришган.
Католик ахборот агентлиги ушбу журналист аввал папанинг сўзларини бузиб кўрсатганлиги ҳақида хабар берган. У 2015 йилда “Рим Папаси жаҳаннам мавжудлигини инкор этади” деб айтган.
Эслатиб ўтамиз, католик черковининг таълимотига кўра, жаҳаннам бор ва у азалдан ва мангу мавжуд бўлади, ўлганидан кейин гуноҳи билан ўлганларнинг руҳлари дарҳол жаҳаннамга тушади, у ерда улар «мангу алангадан» азият чекади.
2007 йилда Папа Бенедикт XVI: «Жаҳаннам ҳақиқатан мавжуд ва у мангудир, ҳатто бу ҳақида бошқа ҳеч ким гапирмаса ҳам», - деб айтди.

Yenicag.Ru

back to top