Саудия шаҳзодаси яҳудий миллатчилари билан учрашди

Al Jazeera Al Jazeera

МБС қисқартмаси билан машҳур бўлган Саудия Арабистонининг ворис шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон, Америка Қўшма Штатлари бўйлаб саёҳати давомида миллатчилик яҳудий ташкилотларининг вакиллари билан учрашди, деб хабар беради Al Jazeera.

ОАВларга маълум бўлиб қолган шаҳзода Ибн Салмоннинг саёҳати йўналишига қараганда, у Американинг етакчи яҳудий ташкилотлари президентларининг Конференцияси, Америка-Исроил ижтимоий алоқалар қўмитаси (AIPAC), Stand Up for Israel (ADL) ташкилоти ва Шимолий Америка Яҳудий федерацияларининг (JFNA) етакчилари билан учрашган.
Бу ташкилотларнинг барчаси Исроил томонидан ишғол этилган ҳудудларда ноқонуний манзилгоҳларнинг қурилишига ва BDS (Исроилга қарши бойкот, сармояларни чиқариб олиш ва санкциялар ҳаракати)га қарши курашга миллионлаб долларлар миқдорида маблағларни ҳадя қилганлар.
Жумладан, JFNA 2012 йилдан 2015 йилгача бўлган давр мобайнида ноқонуний Исроил манзилгоҳларининг қурилишига 6 миллион доллар ажратган ва фаластинликларга қарши зўравонлик ишлатиш ҳаракатлари учун судланган яҳудий аҳоли оилаларига молиявий ёрдам кўрсатган.
Саудия Арабистони расман Исроилни тан олмаган бўлса ҳам, шарҳловчилар шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон ҳукумат ваколатларининг кўп қисмини ўз зиммасига олганидан бери давлатлар ўртасида маълум илиқлик пайдо бўлганлигини қайд этади.

back to top