Судан ва Қатар Қизил денгизда бандаргоҳни бошқариш юзасидан 4 миллиард долларлик битимни имзолайди

Судан ва Қатар Қизил денгизда бандаргоҳни бошқариш юзасидан 4 миллиард долларлик битимни имзолайди

Судан ва Қатар Судан соҳилидаги Суакин бандаргоҳини биргаликда ривожлантириш учун 4 миллиард АҚШ долларлик битимни имзолайди, деб транспорт вазири Макави Мухаммад Авад сўзидан Судандаги ОАВлар хабар берган.

Авад Қатардан Суакинга 25 март кунидаги делегация ташрифи давомида баёнот билан сўзга чиққан. Қатарнинг Суданга ташриф буюрган транспорт вазирининг расмий вакиллари, 26 март куни Reuters агентлигига битим тайёрланаётганлиги, лекин унинг қиймати ва бошқа тафсилотлари ҳали келишилмаганлиги ҳақида хабар берган.
Битим туфайли, афтидан, Суданнинг шимолий қўшниси – Миср жаҳли чиқади, у Қатарни тақиқланган «Мусулмон оға-инилар» ҳаракатини қўллаб-қувватлашда айблайди ва ўтган йили Саудия Арабистонининг ташаббуси билан бошланган Қатарни бойкот қилиш ҳаракатида иштирок этади.
Ўтган йили Судан Туркия билан алоҳида битимни имзолаган, унга мувофиқ Анқара (ўтмишда усмонийларнинг муҳим бандаргоҳи бўлган) Суакин бандаргоҳининг бир қисмини қайта таъмирлайди ҳамда фуқаролик ва ҳарбий кемаларни қўллаб-қувватлаш учун денгиз докини барпо этади.
Қатар билан битим Туркия билан мавжуд келишувга таъсир этиш-этмаслиги ҳозирча номаълум.

back to top