Москва шаҳрида ҳалол овқат-пазандачилик шоу тадбири бўлиб ўтади

http://islamosfera.ru http://islamosfera.ru

28 апрель куни RussianHalalExpo-2018 Халқаро Конгресс-кўргазмаси доирасида кенг кўламли пазандачилик шоу тадбири – Halal Food Fest таомлар фестивали бўлиб ўтади.
Halal Food Fest – очиқ тарздаги пазандачилик мусобақаси бўлиб, унда Россия ва бошқа давлатлар ресторанларининг бош ошпазлари ва касбий ошпазлари ва пазандачилари иштирок этади.

Иштирокчилар «Энг яхши ҳалол таом» ва «Энг яхши ҳалол десерт» асосий номинацияларда ғолиблик учун мусобақалашадилар. Ҳар бир бош ошпаз касбий даражадаги ҳайъатга 2 та таомни: иссиқ овқат таоми ва десертни татиб кўриш учун тақдим этади.
Halal Food Fest иштирокчилар учун бетакрор имкониятларни очиб беради - ўз қобилиятларини намоён этиш ва такомиллаштириш, касбий ўсиш учун жиддий турткига ва бебаҳо тажрибага эга бўлиш, омманинг эътирофига сазовор бўлиш. Ресторанлар учун бу кенг оммага ўзини кўрсатиш, ошпазларнинг маҳоратини намойиш этиш ва ташриф буюрувчиларни ўзлари томонидан тайёрланган ҳос таомлари билан қойил қолдиришнинг яхши имконияти бўлади. Номинацияда ғолиб бўлиш ресторан менюсининг сифати ва экологик мослигининг кафолати бўлади.
Асосий танловдан ташқари, бош ошпазларнинг катталар ва болалар учун маҳорат сирларини ўргатиш бўйича қизиқарли пазандачилик таълим дастурлари ўтказилади.
Halal Food Fest – мусулмон халқларининг гастрономик маданиятига тўлиқ киришиш бўлиб, Russian Halal Expo Конгресс-кўргазмасининг ёрқин тадбирларидан бири деб ҳисобланади.
РФ ҳудудидаги исталган озиқ-овқат корхонасида мусобақанинг йўналишига мувофиқ ишлаётган ҳар қандай пазандачи (бош ошпаз, унинг ўринбосари, ошпаз, бош қандолатчи, қандолатчи), ҳамда food-блогерлар мусобақанинг иштирокчилари бўлиши мумкин.

back to top