Туркияда Исломни ниқоб қилган террорчиларга қарши кампания бошланди

dailysabah.com dailysabah.com

Туркияда Исломни ниқоб қилган террорчиларга қарши кампания бошланди

Туркияда давлатга қарашли Дин ишлари президентлиги ИШИД ва Гуленчилар каби террор гуруҳларининг соҳта диний ташвиқотларига қарши янги ташаббус бошлади.
Режага мувофиқ имомлар, масжидларнинг бошқа ходимлари ва жойлардаги диний идоралар орқали террорчилар ғаразли мақсад йўлида диндан фойдаланиши мумкинлиги борасида Туркия бўйлаб аҳоли огоҳ бўлишга чақирилади.

Дейлисабоҳ нашрига кўра, Дин ишлари президентлиги анжуманлар, радио эшиттиришлар ва телекўрсатувлар тайёрлаш ишларига уламолар ва теологларни сафарбар қилишни мўлжаллаган.
Ислом динини ниқоб қилган террорчилар ташвиқотларига учиб уларнинг йўлига кириб қолмаслик мавзуси жума хутбаларида ҳам тилга олиниши айтилмоқда.  
“Агар диний билим олиш хусусида фуқароларга маслаҳат керак бўлса, динни ниқоб қилган гуруҳлар тузоғига илиниб қолмаслик учун бизга мурожаат қилишни сўраймиз”, - дея баёнот берди Туркиянинг Дин ишлари президентлиги раҳбари Али Эрбош.

Юқорига