Мусулмон қизнинг юзига кислота сепган лондонлик 16 йилга қамалди

lindro.it lindro.it

Покистонлик мусулмон модел Решам Хоннинг юзига кислота сепган лондонлик 25 яшар Жон Томлин суд томонидан 16 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Воқеа Манчестер университети талабаси бўлган Решам 21 ёшга тўлган кунда содир бўлган.
Жон Томлин автомобилда Решам Хон билан бирга кетаётган унинг 37 яшар амакиси Жамил Мухторга ҳам кислота сепган.
Ҳужум оқибатида Мухторнинг боши ва бўйни кислотадан куйган, бир қулоғи эшитиш қобилиятини йўқотган.
Жиноят содир этилганидан қарийиб бир ой ўтиб Томлин “эс хуши жойида эмаслигини иддао қилиб” ўзини полицияга топишрган.
Ал-Арабия нашрига кўра, жиноят содир этишидан аввал Томлинга “руҳий барқарор эмас” деб ташҳис қўйилган.
Маълум бўлишича, Томлин гиёҳвандлик моддалари истеъмол қилишни бошлаганидан куейин унинг руҳий ҳолати ёмонлашган.

back to top