Пастор: Исломни ёмонотлиқ қилиш учун миллионлаб доллар сарфланади

youtube youtube

АҚШнинг Вашингтон штатида яшайдиган насроний пастор Исломга қарши гуруҳлар Ислом динини ёмонотлиқ қилиш мақсадида Интернет сайтлари, видео роликлар ва бошқа матбуот воситалари орқали ҳар йили миллионлаб доллар маблағ сарфлашини айтди.

Буни “Исламофобия саноати” деб атаган пастор Терри Килло Ҳералд нашри мухбири билан суҳбатда “бунинг оқибати жуда хатарли”, дея огоҳлантирган.
Нашрга кўра, Вашингтон штатининг Анакортес шаҳарида яшайдиган пастер Терри Килло исламофобияга қарши мусулмонлар етакчилари билан бирга иш олиб бормоқда.
Бу мавзу 24 апрел куни “Эътиқод қўрқувдан кучли: Мусулмон қўшнимиз билан бирдамликда” шиори остида шататнинг Раско шаҳрида уюштириладиган тадбирда муҳокама этилиши режаланган.

back to top