Жакартадаги хитой масжиди

http://islamosfera.ru http://islamosfera.ru

Индонезия пойтахтидаги Лаоцзи масжиди 1991 йилда Хожи Карим Оэй жамғармаси томонидан барпо этилган бўлиб, унга буюк Хитой-Индонезия мусулмони Абдулкарим Оэй (1905-1988) номи берилган.

Ушбу жамғарманинг асосий мақсади Малай архипелаги аҳолисининг озчилигини ташкил этадиган хитой-индонезияликларнинг орасида Ислом таълимоти ва қадриятларини тарқатишдир.

“Масжид атайлаб хитойликлар яшайдиган ҳудудда очилган. Биз Ислом таълимотини айнан шу ерда ёймоқчимиз” дейди жамғарманинг ҳозирги бошлиғи Муҳаммад Али Карим Оэй.


Салкам 30 йиллик фаолияти давомида Лаоцзи масжиди Хитой ва Индонезия маданият ва анъаналарини уйғунлаштирувчи тимсолга айланди. Биз билган масжидлардан фарқли ўлароқ Лаоцзидаги Аллоҳнинг уйи 09.00 дан 17.00 гача фаолият кўрсатади. Аммо Рамазон ойида узлуксиз 24 соат давомида очиқ бўлади.

Юқорига