ИҲТ кексалар турмушини яхшилаш чораларини кўрмоқчи

arabnews.com arabnews.com

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котибияти 24-25 апрел кунлари Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ташкилотга аъзо давлатлар вакиллари иштирокида кексалар турмушини яхшилаш масаласига бағишланган йиғилиш ўтказмоқда.

Тадбир давомида халқаро ва минтақавий ташкилотлар кексалар дуч келаётган муаммоларга эътибор қаратиши режаланган.
Арабнюс нашрига кўра, БМТ расмийлари кексаларга оид Мадрид халқаро дастурини кўриб чиқади, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кексалик ва саломатликка оид ўзининг стратегияси ва ҳаракат дастурини тақдим этади.
Араб лигаси ташкилоти ҳам кексаларга оид дастурини муҳокамага қўйишни режалаган.
Шунингдек, йиғилиш қатнашчилари, дунё давлатларида бу соҳада қандай илғор тажрибалар қўлланилаётгани ва дастурлар амалга тадбиқ этилаётганини ҳам ўрганадилар.

back to top