Саудия Арабистонида қарийиб бир миллион шахс қўлга олинди

Саудия Арабистони ҳуқуқ-тартибот органлари 18-22 апрел кунлари мамлакат бўйлаб 994.000 кишини ҳибсга олди. Бу маълумотни 25 апрел куни Сауди Оказ газетаси тарқатди.

Хавфсизлик агентлиги ва чегара хизмати ходимлари 14,467 кишини резидентлик ва меҳнат қонунларини бузган ҳолда чегара пунктлари орқали Қироллик ҳудудига киришга уринган пайтда қўлга олган.
Нашрга кўра, ҳибсга олинган шахсларнинг 58 фоизини яманликлар, 39 фоизини эфиопияликлар ва 3 фоизини бошқа давлатлар фуқаролари ташкил қилади.
Бундан ташқари Саудия хавфсизлик кучлари 12 давлат фуқаролари бўлган 30 кишини террор ташкилотларига алоқадорликда гумон қилиб ҳибсга олган.
Уларнинг 11 нафари Судан, 9 нафари Яман, 2 нафари Миср, шунингдек, Туркия, Кения, Эрон, Сомали, Сурия, Баҳрайн ва Қирғизистоннинг бир нафардан фуқароси ушланган.
Гумондор шахслар иши бўйича тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.

back to top