Исломга қарши мақола учун рўзнома жазоланади

Буюк Британиянинг ОАВ ларни назорат этувчи муассасаси Times газетаси мусулмон васийлари фаолиятини номақбул тарзда ёритгани учун жазога тортиладиган бўлди. Ўтган йилининг август ойида чоп этилган мақолада, “оқ танли насоро қиз” мусулмон васийлари томонидан тахқирланмоқда деб ёзилган эди.

Қолаверса, у ерда айтилишича қизчага чўчқа гўшти тановул қилишига имкон берилмаётгани ва араб тилини ўрганишга мажбурланаётгани ҳақидаги иддаолар олға сурилган. Ишончли ва ҳурматли деб саналган Times рўзномасининг мазкур мақоласини бошқа британ ва ғарб ОАВ лари қайта чоп этишди. Аниқланишича, мақолада қайд этилган далиллар уйдирма бўлиб, муаллифнинг исломофоб талқинига асосланган бўлган. Оиладаги ҳақиқий ҳолат эса шундай бўлганки, қиз ҳеч қандай тазийқ ва босимсиз ўз васийлари билан аҳил-иноқ бўлиб яшаган. Устига устак унинг бувиси мусулмон бўлганлиги боис, уни “оқ насоро боласи” сифатида таърифланиши муболағали бўлган.

back to top