Либерман: Исроил ўч олиш учун Эронга зарба беришга тайёр

Исроил Мудофаа вазири Авигдор Либерман агар Эрон Тел Авив шаҳрига ҳужум қиладиган бўлса, Исроил ўч олишга шай эканини иддао қилди.

«Биз Теҳронга зарба берамиз ва қанчалар қимматга тушмасин Исроилга таҳдид соладиган Эроннинг Суриядаги ҳар бир ҳарбий иншоотини йўқ қиламиз», - дея баёнот берган Исроил Мудофаа вазири қароргоҳи Лондонда жойлашган Саудиянинг Элаф газетаси мухбири билан суҳбатда.

Авигдор Либерман Исроил уруш қилишга интилмаётганини аммо Эрон ҳарбий кучларини Сурияга жойлаштиришининг олдини олмоқчи эканини сўзига қўшимча қилган.

Авигдор Либерман АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича янги маслаҳатчиси Жон Болтон ва АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Маттис билан Эрон масаласини муҳокама қилиш учун 25 апрел куни Вашингтонга борди.

Нашрга кўра, февраль ойида Исроил учқичи Суриядаги ҳарбий иншоотдан туриб уриб туширилганига қарши Исроил жавоб ҳужумини амалга оширганидан сўнг Исроил ва Эрон ўртасидаги вазият кескин тус олган.

Либерман Эрон раҳбарияти «ўзининг сўнгги кунларини яшаётгани»ни, Теҳроннинг ядровий дастури борасида имзоланган келишувдан АҚШ келаси ойда чиқиб кетса, Эрон иқтисодиёти таназзулга юз тутиши мумкинлигини урғулаган.

back to top