Чуқур таъзия изҳор қиламиз

Ислом.уз портали ҳамда «Ҳилол-нашр» нашриёти жамоаси хоразмлик Шамсиддин қори Ғофуровнинг вафоти муносабати билан барча оила аъзоларига, яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.

Аллоҳ таоло муборак Каломини қалбига жо қилган бу бандасининг барча солиҳ амалларини қабул айлаб, Ўзининг бениҳоя раҳматига олсин, мағфиратига буркасин, охиратини обод қилиб, жаннатларидан баҳраманд этсин! Ҳофизи Қуръонларга ўқиган ҳар бир ҳарфи учун ваъда қилган мукофотларини насиб айласин!

Шамсиддин қори Ғофуров Қуръон мусобақасининг Хоразм вилоят босқичида ғолиб бўлган эди.

Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида мусибатзада мўминларни мадҳ қилиб, уларга ваъда қилган ажру мукофотларини шундай баён қилади:

«Улар ўзларига мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», дейдиганлардир. Уларга Роббларидан салавотлар ва раҳмат бордир. Ана ўшалар ҳақиқий ҳидоят топганлардир».

Парвардигоримиз оғир жудоликка учраган оила аҳлига сабру жамил бериб, салавоту раҳматларидан ато этсин, шундай қори йигитни тарбиялаб ўстирган ота-онаси ва устозларига иззат тожини кийдирсин.

back to top