Эрон мусулмон давлатларини АҚШга қарши бирлашишга чақирди

Эрон мусулмон давлатларини АҚШга қарши бирлашишга чақирди

Эроннинг олий раҳнамоси барча мусулмон давлатларни Қўшма Штатларга қарши бирлашишга чақирди.
Yenicag.ruнинг «Reuters» агентлигига таяниб маълум қилишича, бу ҳақида у 26 апрель пайшанба куни миллий телеканалга берган интервюсида айтган.

«Эрон халқи ўзини камситишга уринган Америка Қўшма Штатлари ва бошқа манмансираган давлатларнинг хатти-ҳаракатларига муваффақиятли қаршилик кўрсатмоқда», деди у.
Ушбу баёнот Эрон ҳукуматининг АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан айтилган «Яқин Шарқ Вашингтон ёрдамисиз бир ҳафта ҳам яшолмайди» деган сўзларига муносабати эди. «Бундай сўзлар мусулмонларни камситиш учун айтилган», деди Ҳумайний. Мамлакатнинг руҳоний раҳбари: «Минтақада Исломни бирлаштирувчи мамлакатлар ўртасида урушлар давом этмоқда», деб таъкидлади.

back to top