Саудия Арабистони Фаластинга пул ажратади

Саудия Арабистони Фаластинга пул ажратади

Саудиянинг “Указа” газетаси Саудия Арабистони Тараққиёт жамғармаси Фаластин Молия Вазирлигига бюджетни қўллаб қувватлаш учун 40 миллион доллар ўтказганини маълум қилди.
Саудия Арабистонининг Араб Давлатлари Лигасидаги доимий вакилининг баёнот беришича, бу маблағ 2018 йил февраль ва март ойлари учун тўловларини ўз ичига олган.

Саудия Арабистони Фаластин мухторияти бюджетига ойига 20 миллион доллардан пул ўтказиб туради.
Саудия Арабистонининг Араб Давлатлари Лигасидаги доимий вакили ўз мамлакати Фаластинни доимий равишда сиёсий, иқтисодий ва инсонпарварлик жиҳатдан қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Яқинда Саудия Арабистони қироли Шарқий Қуддусдаги исломий меросни қўллаб-қувватлаш учун 150 миллион доллар бергани эълон қилинган эди.

back to top